avatar
Куч
0.63
Рейтинг
+76.15

Адҳамжон Джўрабоев

Мақолалар

Аллоҳнинг улкан неъмати

Маънавият
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми бўлган ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», — дедилар.
Шарҳ: Демак, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учта муҳим нарсани айтиб ўтибдилар: бири — омонлик, тинчлик, иккинчиси — соғ-саломатлик, учинчиси — етарли таом. Бу дунёда

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саховатлари

Маънавият
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саховатлари
 
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чакмон келтирди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдирсам», – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга муҳтож бўлганлари учун олиб, уни кийиб олдилар. Саҳобалардан бир киши уни кўриб: «Эй Аллоҳнинг

Халол луқма

Маънавият
 Истеъмол қилинаётган овқатларнинг қуввати тановул вақтидаги руҳий ҳолат билан узвий боғлиқ. Даставвал “Бисмиллоҳ” айтиб, бизга бу неъматларни берган Аллоҳ номи билан ейишни бошлайлик. Кейин барча маҳсулотларнинг қандай етиштирилганини ва қанчадан-қанча босқичлардан ўтиб, дастурхонга етиб келганини ўйлаб кўрайлик. Дейлик, сабзи

Тўтиқуш каби бўлманг!

Маънавият
Тўтиқуш каби бўлманг!
Уламолардан бири ақоид фанидан дарс ўтар эди. Кунларнинг бирида шогирдлари устозига тўтиқуш ҳадя қилди. Устоз тўтиқуш боқишга жуда қизиқар эди. Дарс ўтар экан, тўтиқушни ёнига қўйиб олиб, “Тоййиба калимаси” -  (Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ)ни шарҳ қила бошлади. Тўти тоййиба калимасини ёдлаб олди.

Маънавий камчилик

Маънавият
Ёлғон-яшиқ миш-мишлар тарқатиш ҳам шаръан ман қилинган, ҳам инсоний табиат ҳазар қиладиган қусурлардандир. Маънавият ва Раббоний эътиқоддан маҳрум кимсаларгина бундай тубан ишларга бериладилар. «Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар!».

Иброҳим алайхиссалом хақида

Маънавият
Қуръони Каримда исми шарифи кўп зикр қилинган зотлардан бирлари Иброҳим алайҳиссаломдир, десак муболаға қилмаган бўламиз. У зотнинг муборак исмлари каломи илоҳийда олтмиш тўққиз марта зикр қилинган экан.
Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари ҳам Қуръони Каримда энг кўп келтириладиган қиссалардандир. Бақара, Марям, Анкабут, Наҳл, Нисо, Анъом, Зарият

Хар ишни ўртаси яхши

Маънавият
Эй ақли расо, огоҳ инсон, ҳар нарсага ўз ҳажмини бергин, ҳодиса ҳолат, ва муомалаларни катталаштирма, балки ҳар ишда ўртача, адолатли бўлгин, сохта хаёл, алдовчи саробга эргашмагин, ҳадисдаги яхши кўришлик ва ёмон кўришлик мезонини тингла: «Дўстингни ўртача яхши кўр, эҳтимол у бир кун сен ёмон кўрган кимсага айланар, душманингни ҳам ўртача

Хақиқий савдогар хақида

Маънавият
Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳу бир кун бир кишидан от сотиб олди. Эгасини уни 300га баҳолаган эди. Жарир ибн Абдуллоҳ унга эътибор қаратиб нархини ошираверди, ҳатто 800гача чиқардилар ва “Отинг бундан кўпига ҳам лойиқ” дедилар. У кишидан нега бундай қилганларини сўраганларида у киши “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи

Жаҳолат гуноҳлари кечирилгандир

Маънавият
Жаҳолат гуноҳлари кечирилгандир
 
Вазийн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир одам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва сўзлай бошлади: „Ё Расулуллоҳ! Биз жаҳолат аҳли эдик. Бутларга сиғинар эдик. Қизларимизни тириклай кўмар эдик. Менинг бир қизим бор эди. Гапга тушуниб, чақирса, жавоб берадиган бўлиб қолган эди

Ихлос ва риё

Маънавият
Ихлос ва риё
Ало ибн Зиёд айтади: «Бир киши нима иш қилса, доим риё билан қилар эди. Кийимларининг енгини шимариб, кеккайиб юрар, Қуръон ўқиса, овозини баланд қилиб (хўжакўрсинга) ўқир эди. Шунинг учун қаерга борса, одамлар уни сўкиб, лаънат айтишарди. Бир куни Аллоҳ таоло бу бандасига ихлос неъматини ато этди. Шундан кейин у Қуръон ўқиса,

ТУҒИЛДИ-Ю, ЎЛДИ!

Маънавият
ТУҒИЛДИ-Ю, ЎЛДИ!
 
Афанди шайх билан қабристонни зиёрат қилиб юрар эди. У қабр тошига ёзилган бир лавҳани ўқиб ҳайрон қолди, унда: «Бу шаҳарнинг подшоси Султон Абдулмалик  жаҳонга машҳур бўлиб уч ёшида вафот этди» деб ёзилган экан:
 
Афанди таажжубланиб шайхдан сўради: 
— Уч ёшида ўлган бола қандай қилиб

Жума кунининг олти сири

Маънавият
 
1. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий,

КЕЧИККАН НАДОМАТ

Маънавият
КЕЧИККАН НАДОМАТ
 
Ҳазрати Умар даврларида бир бадавлат савдогар бор эди. Бир куни онаси уникига келиб, ночор бўлиб қолгани сабабли молидан ул-бул беришини сўради. Шунда савдогарнинг хотини: «Онангиз бизнинг камбағал бўлишимизни истаб қоптилар, агар ҳар куни нарса сўрайверсалар, фақир бўлиб қоламиз-ку!» дея эрини бундан қайтарди.

АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ БАРАКАСИНИ БЕРСИН!

Маънавият
АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ БАРАКАСИНИ БЕРСИН!
 
Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси — Хорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам, барака беришини

Яхшиликга буюриб ўзи қилмайдиган ва мункардан қайтариб ўзи қиладиган кимсанинг уқубати

Маънавият
Яхшиликга буюриб ўзи қилмайдиган ва мункардан қайтариб ўзи қиладиган кимсанинг уқубати
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қиёмат куни бир киши олиб келиниб, жаҳаннамга улоқтирилади, бас, ўтда унинг (қорни ёрилиб) ичак-чавоқлари чиқиб кетади ва у худди тегирмон тошини

Закот мол-дунёйингиздаги ёмонликни кетказувчидир

Маънавият
• Закот мол-дунёйингиздаги ёмонликни кетказувчидир
 
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 
«Агар мол-давлатинг закотини адо қилган бўлсанг, Бас, у мол-давлатингни ёмонлигини ўзингдан кетказибсан», дедилар.
 
«Ҳоким ривояти»

Мусибатнинг сабабчиси ўзимиздир

номли блог Adhamjon-7105
• ​Мусибатнинг сабабчиси ўзимиздир
 
Аллоҳ таоло айтади:
 
“Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.” (Шууро сураси 30 оят.)
 
Яъни инсонга – хоҳ жонига, хоҳ молига, хоҳ бошқа нарсасига бирор мусибат етса, албатта, ўзи қилган гуноҳи сабабли етади.

Ёлғон барча ёмонликларнинг бошидир.

Маънавият
Ёлғон барча ёмонликларнинг бошидир.
 
Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: 
-Гуноҳларим жуда кўп, улардан қандай қутулсам бўлади? Нима қилсам, ичкилик ичишдан, ёлғон сўзлашдан ва зинодан халос бўламан? Бу гуноҳлардан қандай қутула оламан? деб гуноҳларини афсус билан эътироф этди. Шунда донишманд: 
-Ёлғон сўзлама! деди. Яъни

ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ШАРҲИ

Маънавият
 
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ШАРҲИ
 
Дунё махлуқоти тамоман ҳалок бўлгандан сўнг нима бўлади?
 
Ундан сўнг қиёмат бошланади. Аллоҳ таоло одамларни қайтадан тирилтиради. Қабрлардаги ва бошқа жойлардаги ўликлар Аллоҳ таолонинг қудрати билан бир жойга йиғилиб, худди тирик вақтларидагидек тўпланишади. Сўнг Аллоҳ таоло Исрофил алайҳиссаломга

СИЗ ҚАЧОН ИСТИҒФОР АЙТИБ ТАВБА ҚИЛАСИЗ?

Маънавият
СИЗ ҚАЧОН ИСТИҒФОР АЙТИБ ТАВБА ҚИЛАСИЗ?
  
 Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб: 
   – Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўйяпман, сизда нафсимни гуноҳ-маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми? – деди. Иброҳим: 
   – Агар мендан бешта хислатни